Самарқанд вилояти ФВБ ходимлари томонидан мактабгача таълим ташкилотларида “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича “Долзарб 30 кун” ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида муассасаларда ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, мавжуд камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари юзасидан амалий тушунтиришлар олиб борилди.
Шу билан бирга, шартли равишда зилзила ва ёнғин содир бўлган вазиятларда тарбияланувчиларнинг тўғри ҳаракатланиши бўйича ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида болаларга хавфсиз ҳудудга чиқиш, тартибли равишда эвакуация қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидалари амалий тарзда кўрсатиб берилди.