Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш — жиноят демакдир” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
2026-05-07 18:10:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида ходимларга расмий ҳужжатларни сохталаштириш, улардан ноқонуний фойдаланиш ҳамда бундай ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, бу турдаги жиноятлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан ҳам маълумотлар етказилди.
Мутасаддилар томонидан хизмат фаолияти давомида қонунийликка қатъий риоя этиш, хизмат ҳужжатларини юритишда масъулиятни ошириш ҳамда коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида ходимлар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.





