Бошқарма ҳақида

Бошқарма ҳақида
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси — аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, ҳудудлар, корхоналар ҳамда атроф-муҳитни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф етиш соҳасида фаолият юритувчи махсус давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида амалга оширади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил етиш масалалари тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари фаолияти ташкил етилган.
Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни ташкил етиш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш;
қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган авария-тиклаш ишларини амалга ошириш;
фуқаролар муҳофазаси тадбирларини ташкил етиш;
табиий офатлар, техноген авариялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш;
аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва тарғибот ишларини олиб бориш;
ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда махсус-тактик ўқув машқлари ва амалий машғулотларни ташкил етиш.
Бошқарма тизимида замонавий техника ва махсус қутқарув воситалари билан таъминланган қутқарув ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолият юритади. Шунингдек, бошқарма томонидан вилоят ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, хавф-хатарларни баҳолаш ва тезкор чоралар кўриш ишлари доимий равишда олиб борилади.
Бугунги кунда Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқаролар муҳофазаси тизимини янада такомиллаштириш ҳамда замонавий қутқарув хизматларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
