Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
2026-08-22 12:10:00 / Янгиликлар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва хизматчилар билан интизом ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар орасида жиноятчилик, суитсид, коррупсион ҳолатлар ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Вазирлик масъул ходимлари ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан шахсий таркибга хизмат фаолияти давомида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида барча зарурий кўрсатмалар берилди.



