Институт ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 2-июндаги “Аҳолини ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3030-сон қарори билан давлат бошқарувининг асосий вазифалари белгилаб берилган. Фуқаро муҳофазаси институти Фавқулодда вазияртларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг юқори бошқарув ва ташкилий бўғини мутахассисларни, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларни, ФВВ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг қутқарув хизматлари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг қутқарув тузилмалари қутқатувчиларни мақсадли таёрлаш, шунингдек Фуқаро муҳофазаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун бош ўқув – услибий ва илмий – педагогик марказ сифатида ташкил этилган.
Институт Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирига бўйсинади ва ўз фаолиятини унинг раҳбарлиги остида, Марказий аппаратнинг бошқармалари ва ҳизматлари, ФВВнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари, Ўзбекистон Республикаси илмий- тадқиқот ва ўқув муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Институт ФВДТнинг юқори бошқарув ва ташкили бўғини мутахассисларни, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Жамлаш режасига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг, ФВВнинг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларни, ФВВ таркибий ва ҳудудий тузилмалари қутқарув ҳизматларининг қутқарувчиларни, бошқа вазирлик ва идораларнинг қутқарув тузилмалари қутқарувчиларини таёрлаш, қайта таёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади.
Фуқаро муҳофазаси институтида тингловчиларни ўқитиш давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланган Жамлаш режасига мувофиқ олиб борилади.
Институтнинг асосий бўлинмалари ҳисобланади. Улар ўқув услубий – бўлим билан биргаликда ўқув режлари лойҳалрини, услуибий таъминот, ўқув жараёнини ташкил этиш ва режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқади. Тингловчилар билан машғуотлар ташкил этади, кафедралар ва курслар ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини тақсимлайди. Ўқув жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган илмиий – услубий анжуманлар, семинарлар, йиғинлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади. Бошқа оилй ўқув юртлари ва илмий – тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
