Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази
Ҳаёт ҳар доим ҳам тинч ва хавфсиз бўлавермайди.
Кутилмаган вазиятлар ҳар биримизни синовдан ўтказиши мумкин.
Шундай пайтда энг муҳими — тўғри ҳаракат қилишни билишдир.
Бу шунчаки тавсия эмас, балки қонун талабидир.
2022 йил 17 августда қабул қилинган
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига кўра, аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш умумий ва мажбурий ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли қарорига мувофиқ, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тизими изчил йўлга қўйилган.
Бугунги кунда Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларида ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчилари, шунингдек ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазасига масъул шахслар махсус дастурлар асосида ўқитилмоқда.
Бу ерда сиз:
— ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этишни;
— фавқулодда вазиятларда тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишни;
— ходимлар ва аҳолини хавфсиз эвакуация қилишни;
— биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни амалий тарзда ўрганасиз.
Энг муҳими — ушбу ўқув курслари шартнома асосида ташкил этилиб, ҳар бир раҳбар ва фуқаро ўз хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олади.
Чунки хавфсизлик — бу фақат шахсий эмас, балки жамоавий масъулиятдир.
Ўзингизни, жамоангизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишни истайсизми?
Унда бефарқ бўлманг.
Ушбу ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган фуқаролар ҳамда раҳбар ходимлар Фарғона вилояти ФВБнинг 73 241 67 37 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларида билим олинг.
Чунки билим — ҳаётни сақлаб қоладиган кучдир.
