“Келажак” марказида фавқулодда вазиятлар бўйича амалий ўқув машғулотлари ўтказилди
2026-05-09 12:00:00 / Янгиликлар

Олтиариқ тумани ФВБ ходимлари томонидан “Келажак” марказида ўқувчи-ёшлар ҳамда ўқитувчилар иштирокида зилзила, ёнғин ва қутқарув йўналишлари бўйича ФВДТ ҳамкор ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқув семинари ва амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида иштирокчиларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, зилзила содир бўлганда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиблари амалий тарзда тушунтирилди. Шунингдек, қутқарувчилар томонидан тезкор ҳаракатланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларда ҳамкор ташкилотлар билан узвий ҳамкорликни таъминлаш бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.









