ДОҲАДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-30 12:00:00 / Янгиликлар
ДОҲАДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия институтида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳалари вакиллари буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси, ислом илмларини чуқур ўрганиш ва бой илмий-маънавий меросни халқаро миқёсда тарғиб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тақдимот доирасида ўтказилган халқаро илмий семинар эса Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма тадқиқотлар ва маданий лойиҳалар учун истиқболли йўналишларни белгилашга хизмат қилди.









