Ўзбекистонда бинолар меъёрларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни бошланди
2025-10-08 14:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича янги босқич бошланди. Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари вазирлиги ҳамда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳамкорлигида FELICITY II дастури доирасида бинолар таснифлаш ва янгилаш бўйича ишлари такомиллаштириш жараёнлари бошлаб юборилди.
Сентябрь ойида бўлиб ўтган маслаҳатлар, семинарлар ва техник муҳокамаларда давлат идоралари, техник институтлар ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди. Тадбирлар давомида амалдаги қурилиш меъёрлари таҳлил қилиниб, биноларнинг энергия самарадорлиги, иситиш ва совитиш тизимлари, ёритиш ва иссиқ сув таъминотига оид кодексларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Давра суҳбатларида давлат ва хусусий сектор вакиллари иштирок этиб, қонунчиликни уйғунлаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва энергия самарадор лойиҳалаш амалиётини ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.
Ташаббус натижасида бинолар меъёрларининг халқаро илғор тажрибаларга мослашуви, биноларда энергия сарфини камайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг иқлим бўйича мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.
Маълумот учун:
FELICITY II — бу Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида барқарор шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи халқаро дастур бўлиб, унинг асосий мақсади иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришдир.


