Осиё инфратузилма инвестициялар банки билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2025-09-15 17:00:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (ЭСМА) ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда энергия самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланиш йўналишида замонавий молиявий механизмларни жорий этиш, шунингдек, қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Агентлик томонидан жамоат биноларини модернизация қилиш, энергия сервис хизматлари бозорини (ЭСКО) шакллантириш ҳамда мониторинг қилиш тизимларини такомиллаштириш учун рақамли инструментларни ривожлантиришга қаратилган миллий ташаббуслар тақдим этилди.
Ўз навбатида, ОИИБ вакиллари «яшил» инфратузилмани ривожлантириш ва барқарор шаҳар ривожланишини қўллаб-қувватлаш банкнинг устувор йўналишларидан эканини таъкидлаб, ЭСМА билан ҳамкорликда грант ва кредит лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳалар таклифларини ишлаб чиқиш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва амалий натижаларга эришиш юзасидан келишиб олдилар.
Маълумот учун:
Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) — кўп томонлама ривожланишга йўналтирилган молиявий тузилма бўлиб, унинг асосий фаолияти Осиё ва бошқа қитъаларда инфратузилмани барқарор ривожлантиришга асосланган.

