Кореяда энергия самарадорлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-11-02 10:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 26–31 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтказилган «Global Green Growth Week — 2026» халқаро ҳафталиги доирасида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вакиллари қатор учрашувлар ва муҳокамаларда иштирок этди.
Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) томонидан ташкил этилган тадбир доирасида GGGI, Корея энергетика агентлиги (Korea Energy Agency), Korea District Heating Engineering (KDHEC) ҳамда Корея ресурслар айланмаси агентлиги (KORA) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотлар давомида амалдаги келишувлар доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, энергия аудити, бинолар ва марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда Кореянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувлар халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакатимизда энергия самарадорлигини ошириш бўйича истиқболли йўналишларни белгилашга хизмат қилади.


