Рақамли суверенитет ва миллий киберхавфсизлик куни доирасида семинар-тренинг ўтказилди
2026-10-29 16:10:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигида Рақамли суверенитет ва миллий киберхавфсизлик куни доирасида ёшлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда давлат хизматларидан самарали фойдаланиш, рақамли хавфсизликни таъминлаш, электрон маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда my.gov.uz ва E-ijro ахборот тизимларида ишлаш кўникмаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар давомида иштирокчиларга мазкур электрон платформалардан фойдаланиш тартиби, уларнинг имкониятлари ва амалий жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, рақамли муҳитда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва электрон хизматлардан оқилона фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб бериб, мавзу юзасидан зарур тавсиялар билан ўртоқлашди.


