Цемент саноатини декарбонизация қилиш бўйича Германия тажрибаси ўрганилди
2026-10-19 09:30:00 / Янгиликлар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси ва кўмагида Ўзбекистон делегациясининг Германия Федератив Республикасига хизмат сафари ташкил этилди.
Ташриф “Цемент саноатини декарбонизация қилиш: Ўзбекистонда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва амалий чора-тадбирларни жадаллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, унда тегишли давлат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги мутахассиси ҳам иштирок этди.
Сафар давомида делегация Германиянинг цемент саноатида энергия самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технологияларни қўллаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ҳамда соҳани тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ёндашувлари билан танишди.
Мазкур ташриф саноат тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни татбиқ этиш ва экологик барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Германия тажрибасини миллий шароитга мослаштириш эса Ўзбекистонда цемент саноатини босқичма-босқич декарбонизация қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун муҳим асос бўлиши мумкин.



