Энергия самарадорлиги миллий агентлигида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
2026-08-22 10:35:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Тадбир давомида коррупциянинг олдини олиш, давлат ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупциявий хавфларни бошқариш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1155-сон Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумот берилди.
Семинар давомида ходимларга коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш механизмлари ва ҳар бир ходимнинг коррупцияга қарши курашишдаги шахсий масъулияти юзасидан тушунтиришлар берилди.


