Энергия самарадорлиги бўйича навбатдаги амалий семинарлар Сурхондарёда
2026-08-21 17:25:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти лойиҳа офиси томонидан Сариосиё ва Узун туманларида аҳоли, тадбиркорлар ҳамда туман ҳокимлари ёрдамчилари иштирокида энергия самарадорлигини ошириш ва давлат субсидияларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинарлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида хонадонларда энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидиялардан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Иштирокчиларга ариза топшириш ва тегишли жараёнларни амалга ошириш esma.uzex.uz платформаси орқали электрон шаклда ташкил этилиши тушунтирилди.
Шунингдек, хонадонларнинг энергия истеъмоли ҳолатини баҳолаш, энергия аудити ўтказиш ва унинг натижаларига кўра зарур қурилмаларни танлаш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан Агентлик мутахассислари томонидан батафсил тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.

