Қашқадарёда ESCO лойиҳалари учун энергия аудити бўйича амалий тренинг ўтказилди
2026-08-20 18:25:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилоятида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида, Словакия Республикаси ҳукуматининг молиявий кўмагида энергия аудити ва ESCO лойиҳаларини ривожлантиришга бағишланган икки кунлик амалий тренинг ташкил этилди.
Машғулотлар давомида WTA ва IGA энергия аудитларини ўтказиш, IPMVP методологияси асосида ўлчаш ва текшириш (M&V), базавий энергия истеъмолини аниқлаш, энергия истеъмоли маълумотларини иқлим омилларига мос равишда нормаллаштириш ҳамда эришилган энергия самарадорлиги натижаларини ҳисоблаш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Тренингнинг амалий қисмида иштирокчилар ижтимоий соҳа биноси мисолида бошланғич энергия истеъмоли кўрсаткичларини шакллантириш, маълумотларни нормаллаштириш, энергия самарадорлиги натижаларини ҳисоблаш ва уларни текшириш бўйича амалий топшириқларни бажардилар.




