“Энергия хавфсизлиги куни”: энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-03 17:00:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигида “Энергия хавфсизлиги куни” ўтказилди. Ходимлар иштирокида ўтган давра суҳбатида энергия хавфсизлигини таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия самарадорлигини оширишнинг замонавий усуллари ҳамда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчиларга энергия хавфсизлигининг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиёт барқарорлигидаги ўрни, энергия ресурсларига бўлган талабни мақбуллаштириш ва энергия сарфини камайтиришга қаратилган амалий чоралар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва бу борада ҳар бир ташкилот ҳамда ходимнинг масъулияти ҳақида фикр алмашилди. Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш нафақат ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш, балки мамлакатимизнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил экани таъкидланди.

