Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди
2026-09-02 18:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигида 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1166-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида Конституциявий қонунда белгиланган Президент Администрациясининг республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишга оид нормалар тушунтирилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича белгиланган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимот якунида қонун талабларининг давлат органлари фаолиятидаги аҳамияти, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда мазкур нормаларни амалиётда самарали қўллаш масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.


