Жаҳон банки билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-07-23 13:55:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигида Жаҳон банки экспертлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатда энергия самарадорлигини ривожлантириш, Агентлик фаолиятини институционал жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда ESCO бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг энергия самарадорлигини ошириш миллий стратегиясини амалга ошириш, соҳада замонавий халқаро тажрибаларни жорий этиш, энергия самарадорлиги лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, саноат, ижтимоий соҳа ва уй-жой секторида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистонда энергия самарадорлиги соҳасида қисқа муддатда амалга оширилган институционал ва норматив-ҳуқуқий ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилаётганини эътироф этдилар. Шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ESCO бозорини ривожлантириш, Агентликнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунида томонлар Жаҳон банкининг техник кўмаги доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда энергия самарадорлиги соҳасидаги устувор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келгусидаги амалий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.



