Энергия самарадорлиги миллий агентлиги раҳбариятининг шахсий қабул жадвали
2026-07-18 16:45:00 / Янгиликлар

Фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш ҳамда очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган жадвал асосида шахсий қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Шахсий қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, субсидия ва компенсациялар, энергия аудити, Агентлик фаолиятига оид бошқа масалалар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.
Шахсий қабул жадвали
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори Зиёвиддин Бадриддинов
Ҳар ойнинг учинчи душанба куни
Соат 10:00 дан 12:30 гача
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Обид Пардаев
Ҳар ойнинг биринчи душанба куни
Соат 10:00 дан 12:30 гача
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директорининг ўринбосари Ўткир Сувонқулов
Ҳар ойнинг иккинчи душанба куни
Соат 10:00 дан 12:30 гача
Фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари белгиланган жадвал асосида ўз мурожаатлари билан шахсий қабулга келишлари мумкин.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фуқароларнинг мурожаатлари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ҳамда ҳар бир мурожаат юзасидан қонуний ечим топишга алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилади.
