23 июнь — Давлат хизмати куни
2026-06-23 16:45:00 / Янгиликлар

Мазкур сана давлат хизматининг нуфузини ошириш, давлат хизматчиларининг жамиятдаги ўрни ва масъулиятини янада юксалтириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан таъсис этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш, профессионал, ҳалол ва натижадор давлат хизматчилари корпусини шакллантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Давлат хизмати — халқ манфаатларига хизмат қилиш, тараққиёт ва фаровонликка ҳисса қўшиш масъулияти.









