Энергия самарадорлиги миллий агентлиги аёл ходималари “Беш минг қадам” юриш марафонида иштирок этди
2026-06-15 11:05:00 / Янгиликлар

15 июнь куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Олимпия шаҳарчасида “Аёллар спорт олимпиадаси” доирасида оммавий эрталабги бадантарбия машқлари ҳамда “Беш минг қадам” юриш марафони ташкил этилди. Унда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги аёл ходималари ҳам фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жамоавий руҳ ва ижтимоий фаолликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Мазкур оммавий саломатлик ҳаракати мамлакатимиз хотин-қизларини соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, жисмоний фаолликни ошириш, гўзаллик, саломатлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб қилишга қаратилди.
“Беш минг қадам” юриш марафони иштирокчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.




