Eco Expo Central Asia 2026: энергия самарадорлиги ва “яшил” тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик
2026-06-05 14:05:00 / Янгиликлар

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмасида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаол иштирок этди.
Тадбир давомида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вакиллари халқаро ташкилотлар, хорижий экспертлар ва соҳа мутахассислари билан қатор учрашувлар ўтказиб, энергия самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашув ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Энергия истеъмолини бошқариш жараёнларини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий мониторинг тизимлари орқали объектларда электр энергияси ишлаб чиқарилиши, энергия ресурслари сарфи, ускуналар самарадорлиги ҳамда экологик кўрсаткичларни реал вақт режимида кузатиш имконияти яратилди. Мазкур ёндашув энергия истеъмолини самарали бошқариш ва келгусида қўшимча тежаш имкониятларини аниқлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Агентлик мутахассислари кўргазма давомида халқаро ҳамкорларнинг илғор тажрибалари, инновацион технологиялари ва замонавий ечимлари билан танишиб, уларни Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига татбиқ этиш имкониятларини ўрганди.





