Бино-иншоотлар ва саноат йўналиши бўйича энергия аудиторларини сертификатлаш имтиҳонида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланди
2026-06-01 16:25:00 / Янгиликлар

ЭЪЛОН
Бино-иншоотлар ва саноат йўналиши бўйича энергия аудиторларини сертификатлаш имтиҳонида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланди.
Аризалар esma.uzex.uz платформаси орқали қабул қилинади.
Имтиҳон санаси: 2026 йил 6 июнь
Имтиҳон вақти: соат 10:00
Имтиҳон ўтказиладиган манзил:
Андижон давлат техника институти, Қурилиш муҳандислиги ва электроэнергетика факультети, 310-аудитория.
Мўлжал: Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси.
Аризаларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 5 июнь куни соат 18:00 га қадар
Белгиланган муддатдан кейин юборилган аризалар қабул қилинмайди.
Номзодларга қўйиладиган талаблар
Бино ва иншоотлар йўналиши бўйича:
- белгиланган 48 соатлик махсус ўқув дастурини тўлиқ тамомлаган бўлиши;
Саноат йўналиши бўйича:
- белгиланган 144 соатлик махсус ўқув дастурини тўлиқ тамомлаган бўлиши талаб этилади.
Имтиёзли тартибга кўра, қуйидаги тоифадаги номзодларга 48 соатлик (бино ва иншоотлар) ҳамда 144 соатлик (саноат) махсус ўқув дастурларини тамомлаган бўлиш талаби татбиқ этилмайди ва улар тўғридан-тўғри имтиҳон босқичига қўйилади:
- “Энергетика”, “Электротехника”, “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш технологияси”, “Электроника” йўналишлари бўйича фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар;
- Энергия аудити йўналиши бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлган шахслар.
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодларга белгиланган тартибда Энергия аудитори сертификати берилади.
Ариза юбориш тартиби:
- esma.uzex.uz платформасига OneID орқали киринг;
- Шахсий кабинетдаги “Имтиҳон учун ариза юбориш” бўлимига ўтинг;
- Сўралган маълумотларни тўлдириб, аризани юборинг.
Мурожаат учун телефон:
+998 55 514 00 00 (ички: 05621)
Энергия аудиторлик сертификатини қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берманг!
