Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди
2026-05-01 18:05:00 / Янгиликлар

Ҳар бир миллатнинг тарихи унинг миллий ўзлиги, қадриятлари ва аждодлар хотираси билан чамбарчас боғлиқ. Афсуски, ХХ асрнинг 30 йилларида юз берган сиёсий қатағонлар минглаб бегуноҳ инсонларнинг тақдирига оғир зарба берди.
Энергия самарадорлиги миллий агентлигида қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш мақсадида “Ватан Сизни ҳеч қачон унутмайди!” шиори остида маънавий-маърифий йиғилиш ташкил этилди. Тадбирда тарихий маълумотлар тақдим этилди, қатағон йилларидаги мудҳиш воқеалар, 1937–1938 йилларда юз берган қирғинлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир доирасида видеофильм намойиш этилди. Унда қатағон сиёсатининг аянчли оқибатлари, бегуноҳ инсонларнинг қисмати, уларнинг Ватан ва истиқлол йўлидаги кураши таъсирчан лавҳалар орқали очиб берилди.
Йиғилиш давомида Тошкент шағрида жойлашган Қатағон қурбонлари хотираси музейи фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Музейда жамланган ҳужжатлар ва экспонатлар орқали қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолияти кенг ёритилмоқда.




