“Наврўз – қадриятлар ва янгиланиш уйғунлиги!” мавзусида тадбир ташкил этилди
2026-03-19 15:25:00 / Янгиликлар

Энергия самарадорлиги миллий агентлигида 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўз – қадриятлар ва янгиланиш уйғунлиги!” мавзусида байрам тадбири юқори кайфият ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда агентлик жамоаси фаол иштирок этиб, Наврўзнинг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Янгиланиш, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ғояларини ўзида мужассам этган ушбу айём иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Байрамона ва самимий муҳитда ўтган тадбир давомида Агентлик ходимлари ўртасида турли ижодий беллашувлар ташкил этилди. Жумладан, шеърий баҳслар, қизиқарли викториналар ҳамда миллий қадриятларимизга оид савол-жавоблар ўтказилди. Мазкур тадбирлар иштирокчиларда миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш, ўзаро бирдамлик ва ижобий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади.



