“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
2026-02-25 17:05:00 / Янгиликлар

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегиянинг такомиллаштирилган мазмуни, жамоатчилик муҳокамалари натижалари ҳамда киритилган ўзгаришлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Йиғилиш давомида стратегияда энергетика ва энергия самарадорлиги йўналишларига қаратилган устувор вазифалар юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ–21-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси миллий тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берган тарихий ҳужжат. Стратегияни такомиллаштириш жараёнида узбекистан2030.уз ва регулатион.гов.уз платформалари орқали бир ой давомида 3 564 та фикр ва таклиф келиб тушгани, уларнинг муҳим қисми асосли таклифлардан иборат экани қайд этилди. Таҳлилларга кўра, таълим, экология, рақамлаштириш, энергетика, транспорт соҳалари бўйича энг кўп таклиф тушган.
Стратегияда 100 та мақсад ҳамда уларга эришиш бўйича 437 та самарадорлик кўрсаткичи белгиланган бўлиб, шундан 102 та кўрсаткич ўзгаришсиз қолдирилган, 95 таси янги таҳрирда берилган, 240 та янги кўрсаткич киритилган.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, энергия истеъмоли маданиятини юксалтириш ва барқарор иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш йўлида барча манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни давом эттиради.
