Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида энергия аудиторларини тайёрлаш курслари ташкил этилади
2026-02-24 12:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташаббуси билан Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мамлакатимизда энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этиш жараёнларида малакали энергия аудиторларига бўлган эҳтиёж ошиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар энергия аудит соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, ўқув дастурларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, университетнинг илмий салоҳияти ва моддий-техник базасидан самарали фойдаланган ҳолда амалий семинарлар, мастер-класслар ва амалий машғулотларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.


