Словакия Республикасида ЭСКО ва энергия аудити бўйича ўқув дастури доирасида тажриба алмашиш амалга оширилмоқда
2026-02-04 14:45:00 / Янгиликлар

БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ўртасидаги Ўзаро Англашув Меморандумида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш доирасида айни кунларда Словакия Республикасида энергия хизмат кўрсатувчи компаниялар (ЭСКО) ҳамда энергия аудити соҳасида махсус ўқув дастури ташкил этилди. Ушбу дастурда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Ўқув дастури доирасида ўтказилган учрашувлар давомида Агентликнинг институционал фаолияти, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган давлат сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ислоҳотлар, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун жорий этилаётган рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Томонлар ўртасида энергия самарадорлиги соҳасида илғор тажрибаларни жорий этиш, институционал салоҳиятни ошириш ва барқарор инвестиция муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Словакия Республикаси энергия хизматлари бозори ЭСКО механизмларини амалиётга жорий этиш, Энергия самарадорлиги шартномалари (Energy Performance Contracting – EPC) ни қоʼллаш, шунингдек энергия аудиторларининг малакаси ва фаолияти сифатини таʼминлаш боʼйича илгʼор тажрибага эга. Мамлакатда давлат ва хусусий ЭСКО компанияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган меъёрий, молиявий ва техник чора-тадбирлар комплекс тарзда амалга оширилиб, шаффоф ва ишончли энергия аудити тизими шакллантирилган.
Мазкур ўқув дастурининг асосий мақсади Ўзбекистон мутахассисларини Словакиянинг илғор тажрибаси асосида ЭСКО ва "Супер ЭСКО" моделларини ишлаб чиқиш ва бошқариш, молиявий механизмларни шакллантириш, энергия аудиторларини тайёрлаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш, шунингдек лойиҳалар сифатини таʼминлашда оʼлчов ва тасдиқлаш (Measurement & Verification – M&V) протоколларини қоʼллаш масалалари билан таништиришдан иборат.
Дастур доирасида Словакиянинг етакчи ЭСКО компаниялари ҳамда аккредитациядан ўтган энергия аудити ташкилотларига амалий ташрифлар ташкил этилди. Иштирокчилар энергия аудити ҳисоботларини тайёрлаш жараёни, уларнинг лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқлиги, шунингдек, EPC асосида модернизация қилинган жамоат биноларида амалга оширилган энергия самарадорлиги чора-тадбирлари билан бевосита танишдилар. Шунингдек, M&V тартибларининг амалиётда қўлланилиши намойиш этилди.


