Такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида
2026-01-18 10:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан глобал ўзгаришлар ва замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқъига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Айни пайтда мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун узбекистан2030.уз онлайн платформасига жойлаштирилган. Фуқаролар лойиҳа билан танишиб, “Фикр қолдириш” тугмаси орқали ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларингизни
(71) 239-49-38,
(71) 239-49-44 рақамли cалл-марказига ёки
info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
