Элликқалъа тумани ҳақида
Елликқалъа тумани шимолдан Қизилқум чўли, Султон Увайс тоғи, ғарбдан Беруний, Тахтакўпир, жанубдан Хоразм вилояти, шарқдан Тўрткул туманлари ва Навоий вилояти билан чегарадошдир.
Чегара узунлиги (533,0 км) Шундан, Навоий вилояти билан (74,7 км), Хоразм вилояти (15,7 км), Беруний тумани (170,1 км), Тўрткўл тумани (169,7 км), Тахтакўпир тумани (102,8 км) туманлари билан чегарадош.
Туман 1977-йилда ташкил топган бўлиб, маркази Бўстон шаҳри, жами ер майдони 541920 гектарни ташкил қилади. Шундан, 768 гектар қисми шаҳар ер майдони хисобланади. Туман аҳолиси сони 174021 киши, шу жумладан шаҳар аҳолиси 21 122 киши, қишлоқ аҳолиси 152 899 кишидан иборат.
Туманда 13 та овул, 26 та маҳалла ва 1 та шаҳарча фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, хонадонлар сони 31096 уларда 44386 оилалар истиқомат қилади.
Туман асосан қишлоқ хўжалигининг пахта ва ғаллачилик йўналишларига ихтисослашган бўлиб, қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 387479 гектарни ва шундан экишлик майдони 28690 гектарни ташкил қилади.
Тумандаги қишлоқ аҳолисига ажратилган томорқа ер майдонлари 4222 гектарни ташкил қилади.
Туманда 72 та умумтаълим мактаблари, 27 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факултети, 3 та коллеж, 2 та Мусиқа мактаби, 1 та ихтисослаштирилган санъат мактаби ва 1 та касалхона, 8 та оилавий поликлиника, 3 та қишлоқ врачлик пунктлари, 1 та санъат саройи 3 та маданият саройи, 1 та музей, 1 та истироҳат боғ, 4 та спорт майдончалари, 1 та ёпиқ сув ҳавзаси (бассейн), 1 та стадион ва 1 та спорт зал мавжуд.
Туманда 51 та кўп хонадонли турар жойлар бўлиб, шундан 6 таси 4 қаватли турар жойлар, 45 таси 2 қаватли турар жойлар.
Ишлаб чиқаришдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Туманда 2024-йил давомида барча тармоқлар бўйича иқтисодий ўсишга эришилди. Иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий факторлари бу саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 773,5 млрд. сўм 105,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 1 999,6 млрд. сўм 102,7 фоизга, пудрат ишлари ҳажми 466,8 млрд. сўм 103,2 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 800,3 млрд. сўм 109,4 фоизга, жами хизматлар ҳажми 714,4 млрд. сўм 118,8 фоизга ўсиши ҳисобидан бўлди.
Бюджет-солиқ сиёсати.
2019-йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 73 577,4 млн. сўм бўлиб, хақиқатда 86 055,9 млн. сўмга бажарилди. Бюджет ҳаражатлар режаси 166 072,4 млн. сўм бўлиб, хақиқатда 180 148,0 млн. сўмни ташкил қилди. Маҳаллий бюджетдаги трансфер салмоғи 124 055,4 млн сўм ташкил қилади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш.
2025-йил 1-январ ҳолатига туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субйектларининг сони 1739 тани ташкил этиб, шундан 1186 та юридик шахс мақомига эга бўлган, 826 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил қилган.
2024-йил мобайнида 270 та субйектлар янгидан ташкил этилган.
Қишлоқ ҳўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
2024-йилда ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хажми 2023-йил билан солиштирилганда ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил қилди. 14575 тонна гўшт (тирик вазнда), 64258 тонна сут, 34290 минг дона тухум ва 33890 минг дона қоракўл териси етиштирилди.
Шундан, фермер хўжаликлари томонидан 250,6 тонна гўшт (тирик вазнда), 3475 тонна сут, 12673 минг дона тухум ва 1218 дона қоракўл териси етиштирилди.
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидаги қорамолларнинг бош сони 125203 бошга, фермер хўжаликларидаги қорамолларнинг бош сони эса 7905 бошга етди.
Ташқи иқтисодий алоқалар
2024-йилда туманда ташқи савдо айланмаси 15,7 млн АҚШ долларни ташкил қилди. Жумладан экспорт 11,6 млн АҚШ доллари ўтган йилга нисбатан 4,0 каррага бажарилган, импорт эса 4,1 млн АҚШ доллари ташкил қилади ўтган йилга нисбатан 191,0 фоизни ташкил этган
Елликқалъа тумани шимолдан Қизилқум чўли, Султон Увайс тоғи, ғарбдан Беруний, Тахтакўпир, жанубдан Хоразм вилояти, шарқдан Тўрткул туманлари ва Навоий вилояти билан чегарадошдир.
Чегара узунлиги (533,0 км) Шундан, Навоий вилояти билан (74,7 км), Хоразм вилояти
(15,7 км), Беруний тумани (170,1 км), Тўрткўл тумани (169,7 км), Тахтакўпир тумани (102,8 км) туманлари билан чегарадош.
Туман 1977-йилда ташкил топган бўлиб, маркази Бўстон шаҳри, жами ер майдони
541920 гектарни ташкил қилади. Шундан, 768 гектар қисми шаҳар ер майдони хисобланади. Туман аҳолиси сони 174021 киши, шу жумладан шаҳар аҳолиси 21 122 киши, қишлоқ аҳолиси
152 899 кишидан иборат.
Туманда 13 та овул, 26 та маҳалла ва 1 та шаҳарча фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, хонадонлар сони 31096 уларда 44386 оилалар истиқомат қилади.
Туман асосан қишлоқ хўжалигининг пахта ва ғаллачилик йўналишларига ихтисослашган бўлиб, қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 387479 гектарни ва шундан экишлик майдони
28690 гектарни ташкил қилади.
Тумандаги қишлоқ аҳолисига ажратилган томорқа ер майдонлари 4222 гектарни ташкил қилади.
Туманда 72 та умумтаълим мактаблари, 27 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факултети, 3 та коллеж, 2 та Мусиқа мактаби, 1 та ихтисослаштирилган санъат мактаби ва 1 та касалхона, 8 та оилавий поликлиника, 3 та қишлоқ врачлик пунктлари, 1 та санъат саройи 3 та маданият саройи, 1 та музей, 1 та истироҳат боғ, 4 та спорт майдончалари, 1 та ёпиқ сув ҳавзаси (бассейн), 1 та стадион ва 1 та спорт зал мавжуд.
Туманда 51 та кўп хонадонли турар жойлар бўлиб, шундан 6 таси 4 қаватли турар жойлар, 45 таси 2 қаватли турар жойлар.
Ишлаб чиқаришдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Туманда 2024-йил давомида барча тармоқлар бўйича иқтисодий ўсишга эришилди. Иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий факторлари бу саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 773,5 млрд. сўм 105,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 1 999,6 млрд. сўм 102,7 фоизга, пудрат ишлари ҳажми 466,8 млрд. сўм 103,2 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 800,3 млрд. сўм 109,4 фоизга, жами хизматлар ҳажми 714,4 млрд. сўм 118,8 фоизга ўсиши ҳисобидан бўлди.
Бюджет-солиқ сиёсати.
2019-йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 73 577,4 млн. сўм бўлиб, хақиқатда 86 055,9 млн. сўмга бажарилди. Бюджет ҳаражатлар режаси 166 072,4 млн. сўм бўлиб, хақиқатда 180 148,0 млн. сўмни ташкил қилди. Маҳаллий бюджетдаги трансфер салмоғи 124 055,4 млн сўм ташкил қилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш.
2025-йил 1-январ ҳолатига туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субйектларининг сони 1739 тани ташкил этиб, шундан 1186 та юридик шахс мақомига эга бўлган, 826 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил қилган.
2024-йил мобайнида 270 та субйектлар янгидан ташкил этилган.
Қишлоқ ҳўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
2024-йилда ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хажми 2023-йил билан солиштирилганда ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил қилди. 14575 тонна гўшт (тирик вазнда), 64258 тонна сут, 34290 минг дона тухум ва 33890 минг дона қоракўл териси етиштирилди.
Шундан, фермер хўжаликлари томонидан 250,6 тонна гўшт (тирик вазнда), 3475 тонна сут, 12673 минг дона тухум ва 1218 дона қоракўл териси етиштирилди.
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидаги қорамолларнинг бош сони 125203 бошга, фермер хўжаликларидаги қорамолларнинг бош сони эса 7905 бошга етди.
Ташқи иқтисодий алоқалар
2024-йилда туманда ташқи савдо айланмаси 15,7 млн АҚШ долларни ташкил қилди. Жумладан экспорт 11,6 млн АҚШ доллари ўтган йилга нисбатан 4,0 каррага бажарилган, импорт эса 4,1 млн АҚШ доллари ташкил қилади ўтган йилга нисбатан 191,0 фоизни ташкил этган.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш
2020-йил 1-январ ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 86,9 минг кишини, иқтисодий фаол аҳоли сони 61,8 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли сони 65,6 минг кишини ташкил қилади.
2019-йилда 1327 та янги иш ўрнини яратиш белгиланган, амалда 1450 та янги иш ўринлари яратилиб, режа 109,3 фоизга бажарилди.
