БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТ.
2025-10-12 16:45:00 / Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТ.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси кенг жамоатчиликни Департамент органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб бориш ҳамда тизимдаги коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Ҳурматли фуқаролар, агар Департамент органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8393) рақамли "Ишонч телефони"га маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаатчилар, зарур ҳолларда эса, уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
