Элликқалъада қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган медиа-тур ташкил этилди
2025-10-08 11:40:00 / Янгиликлар
Элликқалъада қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган медиа-тур ташкил этилди
Бугун Элликқалъа туманида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати ҳамда Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати медиа режаси доирасида, ҳамкорликда медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-турда Республика оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи бир қатор журналист ва блогерлар иштирок этдилар. Тадбирдан асосий мақсад — туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий кластер тизими ва уларнинг ҳудудий ривожланишдаги ўрни ҳақида кенг жамоатчиликка атрофлича маълумот беришдан иборат бўлди.
Медиа-тур иштирокчилари дастлаб “Бўстон кластер” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар. Мазкур корхона асосан пахта етиштириш, қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ва экспорт қилиш билан фаолият юритади. Шунингдек, корхона ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Иштирокчиларда ҳозирда "Агро тарози" билан ўлчаш ишлари йиғилганларда катта қизиқиш ўйғотди.
Шунингдек, иштирокчилар “Амиробод жайрони” уруғчилик кластери фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бу ерда пахта ва ғалладан юқори сифатли уруғлик етиштириш, айниқса жорий йилда пахтадан юқори ҳосил олинганлигини, ер унумдорлигини ошириш ҳамда илғор агротехнологияларни жорий этиш йўналишида самарали ишлар йўлга қўйилганлиги бўйича жамият раҳбари Ражаб Авезов йиғилганларга кенг маълумот берди..
Медиа-тур якунида журналист ва блогерлар томонидан туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
