“Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” ички ишлар органлари ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
2025-04-23 16:05:00 / Янгиликлар

Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун туман тарихий музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида ходимлар туманнинг қадимий тарихи, маданий мероси, буюк аждодларимизнинг бой асори атиқалари мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Кейинги лойиҳа "Маърифат – китоб ва кутубхоналардан бошланади" шиори остида туманда жойлашган ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида янги адабиётлар кўргазмаси билан танишилди ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.
Тадбир якунида ички ишлар ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ҳам ташкил қилинди. Ушбу мусобақа уларнинг билим даражасини ошириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур тадбирлар орқали ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини оширади.








