Элликқалъа туманининг статистик кўрсаткичлари.
2025-05-28 09:00:00 / Янгиликлар

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, жорий йилнинг январь-апрель ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 243,1 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 108,5 % ни ташкил этди.
