Элликқалъа туманидан 36 нафар зиёратчи муборак Ҳаж сафарига кузатилди
2025-05-19 18:00:00 / Янгиликлар

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмоқда.
Ана шундай улуғ имконият бу йил туманимиздан 36 нафар фуқарога насиб этди. Туман марказидаги “Муҳаммад Норинжоний” жомъе масжидида тумандошларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Валижан Ниязимбетов, туман бош имом хатиби Исмоил Атажанов ва масъуллар қатнашдилар.
Тиловатларда бўлажак ҳожиларга сафарлари давомида соғлиқ, хотиржамлик, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тиланди.
Тумандошларимиз Нукус халқаро аэропортидан Мадинаи мунавварага парвоз қилишади.






