Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи кўкрак нишонлари топширилди.
2025-05-16 16:00:00 / Янгиликлар

Оила - инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ. Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарларни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан ҳисобланади.
Ҳурматли Президентимизнинг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-78 сонли фармонига асосан “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилган.
Бугун Элликқалъа туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Фаровон оила сари" шиори остида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўкрак нишони ғолиблари иштирокида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими В.Б.Ниязимбетов иштирок қилди ва сўзга чиқиб, танлов ғолибларини табриклади ва кўкрак нишонларини топширди. Тадбир якунида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.









