Коррупция – жамият тараққиётининг кушандасидир
2025-05-15 20:00:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун "Коррупция – жамият тараққиётининг кушандасидир” мавзуси учун давлат гранти танловини эълон қилди.
Танловда Республиканинг 14 та ҳудудидаги фуқаролик жамияти институтлари ушбу мавзуга қаратилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари билан иштирок этиши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 200 000 000 сўмгача.
Танловда иштирок этиш талаблари ва шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Шунингдек, Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари томонидан эълон қилинган грант танловларида ҳам коррупцияга қарши курашиш мавзуси киритилган.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган
грант миқдори — 150 000 000 сўмгача
.
Аризаларни қабул қилиш муддати — 30 май (соат 18:00 гача).
———
Коррупцияга дуч келсангиз Агентликнинг “Cалл-маркази” – 1253 орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
