Бугун - Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсуповнинг туғилган куни!
2025-05-05 08:00:00 / Янгиликлар

Бугун - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, адабиётимиз фахри, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсуповнинг таваллуд куни.
1929 йил 5 майда Чимбой туманида туғилган бу улуғ инсон бутун умрини халқимизга, адабиётимизга ва маънавиятимизга бағишлади.
Унинг шеърлари, достонлари ва теран фалсафий фикрлар билан бойитилган ижоди бугун ҳам халқимиз қалбида яшайди, ёшларга илҳом бағишлайди.
