Хорижий грант маблағлари имкониятлар манбаи
2025-05-02 14:00:00 / Янгиликлар
Шаҳар ва туманларга Хорижий грант маблағларини жалб қилиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларга тизимли равишда ишларни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими томонидан Элликқалъа туманида семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Спорт вазирликлари вакиллари, туман муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими 1-ўринбосари Б.Алимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими вакиллари ва бошқалар, хорижий грант маблағларини жалб қилиш, амалга оширилаётган ишлар ва уларга тизимли равишда ишларни ташкил этиш бўйича кенг тушунчалар берди.
Семинарда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.









