Томорқа – ҳар бир хонадон учун барака манбаи
2025-05-02 10:30:00 / Янгиликлар

Элликқалъа туманидаги маҳаллаларда давлатимиз раҳбари томонидан жорий қилинган янги тизим асосида томорқа ва аҳоли томонидан ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш, шу орқали оилалар даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Пахтачи овулидаги намунали томорқачилар хонодонларида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Нуруллан Ерлепесов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қуанишбай Азербаев, туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Алимов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги “Маҳалла еттиликлари” масъуллари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққан масъуллар ҳар бир маҳаллани камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бандликни таъминлашда томорқалардан самарали фойдаланишини ташкил этиш энг асосий омил эканлигини, бунда маҳаллалар масъуллари ўзаро ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишлари, ҳар бир ҳудудда намунали томорқачилар билан тажриба алмашиш мақсадида семинарлар ташкил этиш, ҳудудларга намунали томорқачиларни бириктириш лозимлиги хусусида сўз юритдилар.
Семинар иштирокчилари томорқада ташкил этилган ишлар билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзаро билим ва тажриба алмашдилар.









