Бошқарма ҳақида
Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
l-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2.Бошқарма:
камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб
чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда - Бандлик вазирлиги) бўйсунади.
3.Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистан Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистан Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Хоразм вилоят ҳокимиятининг фармойиши, қарорлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ташкилий тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда тегишлилиги бўйича Хоразм вилоят ҳокимиятига бўйсунади ва ҳисобот беради.
5. Бошқарма, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва идора буйсунувидаги бўлинмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистан Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий ҳисобварақларига эга.
6. Бошқарманинг расмий номи:
- давлат тилида:
тўлиқ номи - Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, қисқартирилгани - Бандлик бошқармаси;
- инглиз тилида:
тўлиқ номи - Directorate of Poverty Reduction and Employment Xorazm region, қисқартирилгани - Directorate of Employment;
- рус тилида:
тўлиқ номи- Управление по сокращению бедности и занятости Хорезмской области, қискартирилгани - Управление занятости.
7. Бошқарманинг жойлашган жойи (почта манзили): 220100, Урганч шахри, И.Дўсов кўчаси, 2-уй.
2-боб. Бошқарма тизими
8. Қуйидагилар Бошқарма тизимига киради:
Бошқарма аппарати;
Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
Касбий кўникмалар марказлари;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Бошқармага ва тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисоб беради.
9. Бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
3-боб. Бошқарманинг вазифалари ҳамда функциялари
10. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали
бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
2) тегишли равишда Хоразм вилоят ва туман (шаҳарлар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
3) камбағалликни қисқартириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этиш;
4) маҳаллалар кесимида камбағал аҳолини манзилли аниқлаш
ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни амалга ошириш;
5) тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш стратегияси ва дастурларини шакллантиришда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли
турмуш даражасини оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш;
6) аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун
ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва
назорат олиб бориш;
7) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида вилоят ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
8) ҳудудий давлат бошқаруви органлари, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарлари билан бирга ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
9) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш;
10) ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
11) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилиш;
12) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
13) ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш
хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шаҳар)
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари
фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;
14) коворкинг-марказлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш
молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини
мувофиқлаштириш;
15) туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлимлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда ахбороткоммуникация технологияларини жорий этиш;
16) туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлимларида ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда молия
назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш.
4-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва
мажбурияти
11. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек бошқа ҳужжатларни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда киритиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат
сиёсатини амалга ошириш масалаларида давлат бошқаруви органлари ва
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда
мувофиқлаштириш;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал килиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда ахборот сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларга доир зарур статистик ахборотни бепул олиш;
ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнат хавфсизлиги стандартларига, шу жумладан Ўзбекистан Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларнинг қоидалари ва талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) шахслар соғлигига меҳнат вазифаларини бажариши вақтида етказилган зарарларнинг бошқа омилларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ёки текширишда иштирок этиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиги ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ташкилотлар фаолиятини ёки корхоналар маблағларидан фойдаланишни ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш;
Бошқарма ва унинг идоравий бўйсунувидаги тузилмалар давлат мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага бепул фойдаланиш ҳуқуқлари асосида ўз ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда ўтказиш;
Тизимдаги жамғармалар маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Бошқарма ва унинг идора бўйсунувидаги тузилмалари давлат мол- мулкини беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага, ўз ташкилий тузилмаси доирасида балансдан балансга белгиланган тартибда ўтказиш, штат жадвалларини мувофиқлаштириш, идора бўйсунувидаги ташкилотлар молия-хўжалик фаолияти баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш;
идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш;
идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан марказлашган капитал маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан назоратни таъминлаш, Бошқарма тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш;
Бошқарманинг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган бинолар, иншоотлар ва хоналарни реализация қилиш ёки бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш хусусида Хоразм вилоят ҳокимига белгиланган тартибда таклифлар киритиш шунингдек туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш бўлимларини жойлаштириш учун Ўзбекистон
Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига бинолар,
иншоотлар ва хоналар харид қилиш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича
қарорлар қабул қилиш;
идора бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари тузилмасини, штатлар
сонини, шу жумладан бошқарув ходимларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини,
харажатлар сметасини, автотранспорт воситалари лимитини белгилаш;
Бошқарма, идоравий ташкилотлар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби, ҳажми ва шартларини белгилаш;
идора бўйсунувидаги ташкилотларда тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш, , Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;
Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш;
Бошқарма ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан учинчи шахсларга пулли хизматлар кўрсатганлик учун тарифлар ва уларнинг ҳажмларини белгилаш тартибини Ўзбекистан Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилаш;
янги иш ўринлари ташкил этган иш берувчиларга, шунингдек аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб шахсларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, имкониятлари чекланган шахсларни, ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштирувчиларга ижтимоий рағбатлантириш, иш берувчиларни Вазирликнинг фахрий нишонлари, ёрлиқлари ва гувоҳномалари билан тақдирлаш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида энг яхши иш берувчилар тўғрисида материаллар жойлаштирилишини ташкил этиш чораларини кўриш;
иш берувчилар ўртасида ижтимоий жавобгарликни оширишга ҳамда
янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини ишга жойлаштириш бўйича
самарали фаолиятни кенгайтиришга рағбатлантиришни кучайтиришга
қаратилган танловларни белгиланган тартибда ўтказиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, меҳнат,
аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчилар
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида белгиланган
тартибда даврий нашрлар таъсис этиш;
меҳнат, бандлик, ишга жойлаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш
масалалари бўйича ижтимоий реклама маҳсулотларини буюртириш,
шунингдек уларни давлат оммавий ахборот воситаларида, стендларда,
баннерларда ва аҳоли кенг танишиши мумкин бўлган бошқа усулларда бепул
жойлаштириш;
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарь ва хўжалик асбобларини,
автотранспортни, алоқа воситаларини, ҳисоблаш, компьютер ва офис
техникасини таъминлаб туриш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот
харид қилиш, шу жумладан аутсорсинг шартлари асосида харид қилиш
бўйича ишларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга илмий ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;
тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни тузиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда кўрсатмалар киритиш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда белгиланган тартибда расмий веб-сайтлар яратиш;
Ҳукумат топшириғига биноан халқаро ташкилотларда Ўзбекистан Республикаси манфаатларини ифодалаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан камбағалликни қисқартириш, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича шартномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида махсус ваколатли органлар билан дастлабки келишувсиз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатьий назар ташкилотларнинг бандлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини режадан ташқари қисқа муддатли текширувлар ўтказиш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан Ўзбекистан Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига фаолияти янги иш ўринлари ташкил этишга ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган корхоналарни ташкил этиш;
коррупция ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл
қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик хусусиятларини, унинг фаолияти
самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек малакага ва Инспекция
фаолиятининг турли йўналишларида ишлаш тажрибасига эга кадрлар
захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротациясини амалга
ошириш;
кам фойдаланилаётган ёки реконструкция ёҳуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қилувчи мавжуд бинолар, хоналарни ўрнатилган тартибда ижарага бериш;
давлат мулкининг бўш турган объектларини, тизим ташкилотларининг фаолият кўрсатмайдиган биноларини «ноль» харид қиймати бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
юридик шахсларни таъсис этиш ва уларнинг иштирокчиси бўлиш;
тизим ташкилотлари рейтингини тузиш мақсадида улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мезонларини тасдиқлаш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
қонунлар, Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажариш бўйича Бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида кенгашлар ўтказиш;
Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан Бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган конференция, форум, семинар ва тренинглар ўтказиш, шу жумладан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет давлатлар ҳукуматлари, давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун бош бошқарма ва тизим ташкилотлари ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлик масалалар юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Бошқарма давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши шарт бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилишга ҳақли.
Бошқарма зарур ҳолларда бошқа давлат бошқаруви органлари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда чоп этишга ҳақли.
13. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
5-боб. Бошқарма раҳбарларининг жавобгарлиги
14. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда Бошлиқ деб аталади) Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
15. Бошлиқ ўринбосарлари:
Бошқарма назоратидаги таркибий бўлинмаларда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
16. Аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;
ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
6-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
17. Бошқармага Хоразм вилоят ҳокими тақдимномасига биноан Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Бошқарма бошлиғи раҳбарлик килади.
18. Бошлиқнинг Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосари бўлади.
19. Бошлиқ бўлмаган даврда унинг ваколатлари-Вазирнинг буйруғига биноан тегишли ўринбосар томонидан амалга оширилади.
20. Бошлиқ:
Бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолияти учун бошлиқ ўринбосарлари ва Бошқарма тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида Бошқарма тизими ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида марказий аппарат харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди;
аппарат бўлинмалари, туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари тўғрисидаги низомларни, заруратга кўра Бошқарма тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар уставлари (низомлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Бошқарма тизимида белгиланган тартибда молиявий ишларни ташкил этади, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек мазкур соҳадаги илмий тадқиқотларни молиявий жиҳатдан таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
7-боб. Бошқарма тизими ходимларини моддий-техник таъминлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
21. Бошқарма тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети ва Бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
