Бошқа ҳудудга ишга кўчиб ўтган ходимларга компенсациялар
2026-07-01 09:15:00 / Янгиликлар

📊Иш берувчи билан келишув асосида бошқа жойга ишга кўчган ходимлар, шунингдек тақсимот асосида яшаш жойидан бошқа ҳудудга ишга юборилган таълим ташкилотлари битирувчиларига қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
✅ ходим ва оила аъзоларининг йўлкира харажатлари;
✅ 500 кг гача мол-мулкни ташиш харажатлари;
✅ йўлда бўлган ҳар бир кун учун суткалик тўлов;
✅ уй-жой берилмаган тақдирда ижара харажатлари;
✅ янги иш жойи бўйича бир ойлик тариф ставкаси (маош) миқдорида бир марталик нафақа (кўтарма пул) ҳамда ҳар бир оила аъзоси учун маошнинг учдан бир қисми.
➡️ BATAFSIL (https://lex.uz/docs/-6257288#-6264570)
