“Кадрларнинг коррупсия иллатига қарши хулқ-атворини шакллантириш”
2026-11-11 10:35:00 / Янгиликлар

📌 Коррупсияга қарши курашиш ойлиги доирасида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида навбатдаги семинар-тренинг ва давра суҳбати ташкил этилди.
▫️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 10-ноябрдан 10-декабргача “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги”, “Ҳуқуқий маданият ойлиги” ҳамда “Одоб-ахлоқ ойлиги” ўтказилмоқда.
🔹 Мазкур ойлик доирасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва юксак одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🎯 Семинар мавзуси:
“Кадрларнинг коррупсия иллатига қарши хулқ-атворини шакллантириш”
🎙 Семинар-тренинг ва давра суҳбатида маърузачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Магистратураси “Бошқарув фанлари” кафедраси профессори, полковник Қобилов Шариф Раҳимович иштирок этди.
👨🏫 Тадбир давомида коррупсиянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг жамият ва давлат тараққиётига салбий таъсири, коррупсиявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, ходимларнинг коррупсияга қарши барқарор хулқ-атворини шакллантириш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
📚 Қобилов Шариф Раҳимович — коррупсия муаммолари бўйича Ўзбекистондаги илк профессорлардан бири, Турон Фанлар академияси академиги. Олимнинг 122 та китоби нашр этилган бўлиб, унинг 2 та дарслиги ва 7 та ўқув қўлланмаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловида 1-ўринни эгаллаган.
🤝 Ҳалоллик — касбий масъулият мезони.
Коррупсияга қарши кураш фақатгина бир ташкилот ёки алоҳида ходимнинг эмас, балки ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир.
