#Меҳнат_ҳуқуқи
2026-07-03 09:05:00 / Янгиликлар
Меҳнат кодексининг 193-моддасига кўра, мослашувчан иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹Мослашувчан (ўзгарувчан) вақт — иш кунининг бошланиши ва тугашидаги вақт бўлиб, шу муддат оралиғида ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлаш ва тугатишга ҳақлидир.
🔹Қатъий белгиланган вақт — мослашувчан иш режимида ишловчилар иш жойида бўлиши шарт бўлган соатлар.
🔹Танаффус ва овқатланиш вақти — одатда иш вақтининг тахминан икки қисмига ажратилади ва унинг давомийлиги ҳақиқий иш вақтига киритилмайди.
🔹Календарь вақти — иш куни, ҳафта, ой, чорак каби ҳисобга олиш даври бўлиб, шу давр ичида ходимга белгиланган иш соатлари нормасини тўлиқ бажариш мажбурий.
