#Халқаро_ҳамкорлик
2026-06-02 16:05:00 / Янгиликлар

26–28 май кунлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жураев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлди.
Пекин шаҳрида ўтказилган Халқаро камбағалликни қисқартириш ва тараққиёт форумида 54 та давлат ҳамда 9 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
🌍 Форум доирасида Ўзбекистон вакили М. Жураев Камбағалликни қисқартириш ва ривожланиш бўйича Глобал шериклик (ГППАД) Бошқарув қўмитаси раиси ўринбосари этиб сайланди.
✔️Йиғилишда Бошқарув қўмитасининг низоми ҳамда камбағалликни қисқартириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
✍️ Шунингдек, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ҳамда Хитой Халқаро камбағалликни қисқартириш маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
🤝 Икки томонлама учрашувлар давомида томонлар 2026 йил октабр ойида Сирдарё вилоятида Ўзбекистон–Хитой камбағалликни қисқартириш форумини ўтказишга келишиб олди.
Мазкур келишувлар халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни кенг жорий этишга хизмат қилади.
