Бошқарма ҳақида

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг (кейинги ўринларда — Бошқарма деб, юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларининг ҳуқуқлари, функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик деб, юритилади) ҳамда тегишлилиги бўйича вилоят ҳокимлигига бўйсунади.
3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруқлари, шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг фармойиши, қарорлари, ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилади.
4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Бошқарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, қисқартирилгани — Бандлик бошқармаси;
2-боб. Бошқарма тузилмаси
7. Бошқарма тизимига қуйидагилар киради:
Бошқарма аппарати;
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Вазирликка ва тегишли равишда шаҳар ҳамда туман ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисоб беради.
8. Бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда хўжалик бошқаруви ва давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
3-боб. Бошқарма ва туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
камбағаллик даражасини қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонунчилик ҳужжатларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда – туман (шаҳар) бўлимлари деб, юитилади) фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
бандликка кўмаклашиш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;
туман (шаҳар) бўлимларида молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.
10. Бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Бошқарма фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;
