Фарзанди бор ота-оналар учун қўшимча таътил
2026-11-04 15:35:00 / Янгиликлар

Фарзанди бор ота-оналар учун қўшимча таътил
📆 4-ноябрдан мактабларда кузги таътил бошланмоқда. Фарзандлар таътилда бўлган пайтда улар билан кўпроқ вақт ўтказишни истаган ота-оналар учун қонунчиликда имкониятлар белгиланган.
Меҳнат кодексининг 401 ва 402-моддаларига (ҳттпс://лех.уз/ру/доcс/-6257288#-6266479)кўра, айрим тоифадаги ота-оналар ҳар йили қўшимча таътил олиш ҳуқуқига ега.
Кимлар фойдаланиши мумкин?
✅12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс).
Қандай таътиллар берилади?
💰 Ҳар йили камида 4 календар кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил.
❌Ота-оналардан бирининг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календар кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
