РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-08-25 14:10:00 / Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманидаги “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш заводи”да меҳнат фаолияти юритиб келган ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингани юзасидан мурожаат эълон қилинган.
Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатлар Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши ҳамда мурожаат муаллифига қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманидаги “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш заводи”да меҳнат фаолияти юритиб келган ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингани юзасидан мурожаат эълон қилинган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатлар Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши ҳамда мурожаат муаллифига қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади.
