ИШ ЖОЙИДAГИ ЗЎРAВОНЛИК — МЕҲНAТ ХAВФСИЗЛИГИ МAСAЛAСИ
2026-08-24 12:10:00 / Янгиликлар

ИШ ЖОЙИДAГИ ЗЎРAВОНЛИК — МЕҲНAТ ХAВФСИЗЛИГИ МAСAЛAСИ
Меҳнат хавфсизлиги — бу фақат техник хавфлардан ҳимояланиш емас. Тазйиқ, зўравонлик ва психосоциал хавфларнинг олдини олиш ҳам хавфсиз меҳнат муҳитининг муҳим қисмидир.
📑Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-декабрдаги 819-сон қарори (ҳттпс://лех.уз/доcс/-7942768) билан тасдиқланган Низомда иш берувчининг ходимлар учун қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиши, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда уларнинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш бўйича вазифалари белгиланган.
📑Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 7-ноябрдаги 706-сон қарори (ҳттпс://лех.уз/уз/доcс/-7818769) билан Давлат меҳнат инспексиясига ушбу йўналишда ҳам давлат назоратини амалга ошириш ваколати берилган.
Бу еса меҳнат хавфсизлиги масалаларига замонавий ёндашувни — янги хавфларни, жумладан, иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва психосоциал хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва уларнинг олдини олишга еътибор қаратишни тақозо етади.
❗️Ходимнинг хавфсизлиги — бу фақат ускуна, електр, баландлик ёки бошқа жисмоний хавфлардан ҳимояланиш емас. Психологик жиҳатдан хавфсиз ва зўравонликдан холи меҳнат муҳити ҳам меҳнат хавфсизлигининг ажралмас қисмидир.
